Кувайт ҳукумати истеъфога чиқди
Кувайт амири Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 6 декабрда ҳукумат истеъфосини қабул қилди. Ҳукумат мамлакатда 5 декабрда ўтган парламент сайловларидан кейин истеъфога чиқди.
CUNA ахборот агентлигининг хабар беришича, мамлакат раҳбари бош вазир ва ҳукумат истеъфосини қабул қилган. Амир янги вазирлар маҳкамаси шакллантирилгунгача аввалги ҳукуматга ўз ишини давом эттиришни буюрган.
Кувайтнинг бир палатали парламенти – Миллий йиғин умумий сайловлар давомида 4 йилга сайланадиган 50 депутатдан ташкил топган. Унга, шунингдек, маслаҳат бериш вазифаларига эга вазирлар ҳам киради. Ушбу вазирларнинг сони парламент таркибининг учдан бир қисмидан ошмаслиги лозим.
Кувайтда 5 декабрда ўтган сайловлар натижаларига кўра, аввалги чақириқдан фақат 19 депутат парламентда ўз ўрнини сақлаб қолган. Эътиборлиси, сайловларда иштирок этган 28 аёл номзоддан бирортаси амирликнинг янги парламентига сайлана олмаган.
Мавзуга оид
12:41 / 24.07.2024
Кувайт Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирмоқда
12:29 / 24.07.2024
Кувайт Ўзбекистон билан тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликни йўлга қўймоқчи
09:19 / 15.07.2024
Кувайт «жуда катта» нефт конини топди
12:44 / 26.06.2024