Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси координатори: «Алламжонов ва Мирзиёева тандеми АОКАни тарк этгач, журналистлар ҳимояси камайгандек бўлди»
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева тандеми бошқаруви остида муайян қадамлар қўйди, фаолият олиб борди, дейди Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг Европа ва Марказий Осиё бўйича координатори Гулноза Саид.
“Кейин Алламжонов ва унинг жамоаси агентликдан кетганидан сўнг, менимча, журналистлар ҳимояси сал камайгандек бўлди. Бу жуда салбий ҳол. Нега? Чунки тизим алоҳида шахсларга қарам бўлиб қолган.
Яқинда “Твиттер”да хорижий журналист Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига аккредитация сўраб топширганини ёзди. У августда топширган, бироқ тегишли муддат ичида унга аккредитация ҳам, ҳеч қандай жавоб ҳам берилмаган. Мен унинг ёзганини Комил Алламжоновга йўлладим. Комил Алламжонов жавоб бериб, Ташқи ишлар вазирлигидаги расмийлар билан гаплашгани, улар ишни кўриб чиқиши ҳақида айтиб ўтди. Англиялик журналистнинг иши битдими ёки йўқми, хабарим бўлмади. Лекин яна ҳаммаси алоҳида шахсга бориб тақаляпти.
Айтайлик, Саида Мирзиёева эртага экология масалалари билан шуғулланса, унда нима бўлади. Фақат экология, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида вазият яхши бўлади-ю, бошқа соҳаларда вазият ёмон бўлиб қоладими?
Қонунга асосланган тизимни барпо этиш керак. У АОКА раҳбари Алламжонов бўладими, Хўжаевми, бошқа одамми – ўша тизим турсин ва журналистларга, ОАВга муносабати ўзгармасин. Ўшанда тизим ҳам барқарор бўлади, журналистлар ҳам ўзини хавфсизликда сезади, чунки бир расмийнинг ёки бошқа расмийнинг кайфиятига, шахсий муносабатига қарам бўлиб қолмайди”, — деди Гулноза Саид “Америка овози”га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 23 ноябр куни Kun.uz таҳририяти 22 ноябр куни эълон қилинган «Халққа свет-газ беринг!» – ижтимоий тармоқларда азалий ва оғриқли мавзу» сарлавҳали материали туфайли АОКАдан огоҳлантириш хати олди. Унда таҳририят «жиддий ҳуқуқий оқибатлар» ҳақида хабардор қилинган.
Кейинчалик АОКА Ўзбекистондаги яна бир қатор интернет сайтларига огоҳлантириш хатлари юборгани маълум бўлди. Газета.uz, Podrobno.uz ва Daryo.uz нашрлари 26 ноябр куни ушбу ташкилотдан коронавирус беморлари учун мўлжалланган касалхоналардаги беморлар статистикаси ва ССВнинг коронавирус беморлари тўғрисидаги маълумотлар таққосланган янгиликни эълон қилгани учун «жиддий ҳуқуқий оқибатлар» ҳақида огоҳлантирилгани ҳақида хабар берди.
Мавзуга оид
11:41 / 11.11.2024
Рамзан Қодиров Алламжоновга уюштирилган суиқасд юзасидан муносабат билдирди
23:45 / 08.11.2024
“Агар журналист ҳақ бўлса, биз уни тан олишимиз керак” – президент
18:37 / 30.10.2024
Саида Мирзиёева Fashion Trust Arabia тақдирлаш маросимида иштирок этди
20:53 / 28.10.2024