70та қашшоқ мамлакат аҳолисининг катта қисми коронавирусга қарши эмланиш имконига эга эмаслиги маълум қилинди
Pfizer компаниясининг 96 фоиз вакцинасини ғарб давлатлари сотиб олган. Moderna вакцинасини ҳам ривожланган давлатларгина сотиб олиши мумкин ва ҳар икки компания вакциналари нархи қиммат.
70та қашшоқ мамлакат сотиб олган коронавирусга қарши вакцина улар аҳолисининг 10 фоизини эмлашга етади. Бу ҳақда Amnesty International ташкилоти маълум қилди.
Қайд этилишича, Ер аҳолисининг 14 фоизи яшайдиган ривожланган мамлакатлар ўзларини истиқболли вакциналар билан аллақачон таъминлаб бўлди.
Айни вақтда 70та қашшоқ мамлакатда яшовчи ҳар ўн кишидан тўққиз нафари келаси йили коронавирусга қарши эмланмайди, чунки вакцинанинг катта қисми сотиб олиб бўлинган.
Pfizer компаниясининг 96 фоиз вакцинасини ғарб давлатлари сотиб олган. Moderna вакцинасини ҳам ривожланган давлатларгина сотиб олиши мумкин ва ҳар икки компания вакциналари нархи қиммат. AstraZeneca эса вакцинасининг 64 фоизини ривожланаётган давлатларга жўнатмоқчи.
Миллиардер Билл Гейтс вакциналар барча мамлакатларга, айниқса унчалик ривожланмаган мамлакатларга адолатли тарзда тақсимланиши учун кўп иш қилиш кераклигини, вакцинага эга бўлиш бойлик даражасига боғлиқ бўлмаслиги кераклигини айтганди.
Аввалроқ Канада ҳар бир фуқароси учун тўрт дозадан COVID-вакцина сотиб олгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:38 / 15.12.2021
ЕИ мамлакатларида 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди
20:51 / 05.08.2021
Вакциналар: қайси давлат қанча буюртма берган?
19:54 / 22.05.2021
Камбағал мамлакатлар коронавирус ихтиёрига топшириб қўйилди – БМТ бош котиби
17:15 / 27.03.2021