Билл Гейтс келгуси йил баҳорида олтита вакцина фойдаланишга тайёр бўлиши мумкинлигини айтди
Гейтснинг сўзларига кўра, бой бўлмаган мамлакатлар учун AstraZeneca, Novavax ва Johnson & Johnson вакциналари мос келади.
2021 йил баҳорида олтита компаниянинг коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланиш мумкин бўлади. Бу ҳақда миллиардер, Microsoft ҳаммуассиси Билл Гейтc маълум қилди, деб хабар бермоқда CNBC.
«Биринчи чоракка келиб олтита вакцина маъқулланишини кутмоқдаман», — деди Гейтс.
У яқин вақт ичида коронавирусга қарши вакциналари маъқулланадиган компаниялар сифатида AstraZeneca, Johnson & Johnson, Novavax, Pfizer ва BioNTech ҳамда Moderna компанияларини тилга олди. Гейтс олтинчи вакцина ва уни ишлаб чиқаётган компания номини айтмади.
Гейтс вакциналар барча мамлакатларга, айниқса унчалик ривожланмаган мамлакатларга адолатли тарзда тақсимланиши учун кўп иш қилиш кераклигини айтди. Унинг таъкидлашича, «вакцинага эга бўлиш бойлик даражасига боғлиқ бўлмаслиги керак».
Гейтснинг сўзларига кўра, бой бўлмаган мамлакатлар учун AstraZeneca, Novavax ва Johnson & Johnson вакциналари мос келади. Биринчидан, улар анъанавий технологиялар асосида ишлаб чиқилган, иккинчидан, Pfizer ва Moderna вакциналарига нисбатан арзон ҳамда учинчидан, уларни сақлаш осон.
Гейтс санаб ўтган вакциналар орасида Pfizer ва BioNTech ишлаб чиққан вакцина Буюк Британияда маъқулланди. АҚШ ушбу вакцинани 10 декабр куни маъқуллаши кутилмоқда, Moderna вакцинаси бўйича ариза эса 17 декабрда кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
20:25 / 23.10.2024
Британияда норовирусга қарши дунёдаги биринчи вакцинани синовдан ўтказиш бошланди
23:20 / 03.10.2024
Билл Гейтс сунъий интеллект олдидаги учта асосий қўрқувини айтди
21:15 / 13.09.2024