Нефт нархи март ойидан бери илк бор 50 доллардан ошди
Brent туридаги нефт нархи Лондоннинг ICE биржасидаги савдолар вақтида 50 доллардан ошди. Нефт нархи охирги марта 6 март куни 50 доллардан юқорироқ бўлган.
Brent нархи охирги савдолар вақтида 2,5 фоизга кўтарилиб, бир баррели учун 50,09 долларга, WTI туридаги нефт нархи эса 2,6 фоизга кўтарилиб, 46,7 долларга етган.
6 март куни ОПЕК+ давлатлари нефт қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича битимнинг янги шартлари бўйича келиша олишмаган. Шундан кейин Brent нархи ўша куннинг ўзидаёқ 50,25 доллардан 45,3 долларгача тушиб кетган. Март ойи давомида нефт 2 мартадан кўпроққа арзонлашиб кетган. Вазият шунгача борганки, апрелда WTI нефти умуман “нол” доллардан пастроқ қийматда сотилган. Бироқ апрелда ОПЕК+’га кирувчи давлатлар нефт қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича янги келишувга эриша олган. Декабрда эса нефт ҳажмини 0,5 млн баррелга кўтаришга келишилди. Буёғига нефт ҳажми бўйича квоталар ҳар ой қайта кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
21:52 / 30.08.2024
Украина Россия нефтининг транзитини бутунлай тўхтатмайди
10:00 / 29.08.2024
Россияда ишлаб чиқарилган нефт маҳсулотлари ҳажми тўлиқ махфийлаштирилди
11:46 / 24.08.2024
Денгиз бағридан ёқилғи “сўраётган” қурилмалар: жаҳоннинг энг йирик нефт платформалари
11:49 / 23.08.2024