АҚШ Суданни террорчиликка ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқарди
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Суданни террорчиликка ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқарувчи ҳужжатни имзолади. Аввалроқ Судан террорчилик ҳужумлари қурбонлари бўлган америкаликлар ва уларнинг оилаларига 335 млн доллар компенсация тўлаб берганди.
АҚШнинг Судан пойтахти Хартумдаги элчихонасида маълум қилинишича, ҳужжат 14 декабрдан кучга кирган.
Судан халқаро террорчи ташкилотлар билан алоқалари учун 1993 йилдан АҚШнинг террорчиликка ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатида бўлган. Шунингдек, Вашингтон Суданни 1998 йилда АҚШнинг Кения ва Танзаниядаги элчихоналарида портлашлар ташкиллаштиришда “Ал-Қоида”га ёрдам беришда айблаган. Бу ҳужумлар оқибатида 20дан кўпроқ одам ҳалок бўлган.
АҚШнинг террорчиликка ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига Эрон, Сурия ва Шимолий Корея ҳам киритилган.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп терактлар қурбонлари оилаларига 335 миллион доллар компенсация тўланганидан сўнг Суданни юқорида тилга олинган рўйхатдан чиқаришга ваъда берганди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024