Ўзбекистон | 10:48 / 15.12.2020
8023
1 дақиқада ўқилади

Алиментдан қарздор ота болаларига уй олиб берди

Қарздор ота вояга етмаган икки нафар фарзанди учун 375 млн сўм миқдоридаги уй-жой олиб берди. 

Мажбурий ижро бюросининг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2019 йилдаги суд буйруғи билан қарздордан ундирувчи фойдасига икки нафар фарзанди таъминоти учун учдан бир қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.

МИБнинг Яккасарой туман бўлими ходимлари томонидан мазкур ижро ҳужжати юзасидан фуқаро билан ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилган. 

Натижада, 2020 йил 12 декабр куни томонларнинг ўзаро келишуви асосида қарздор ота томонидан икки нафар вояга етмаган фарзанди учун 375 млн сўм миқдоридаги уй-жой олиб берилган. 

Ундирувчи аризаси билан ушбу ижро ҳужжатининг иш юритуви тамомланган.

Мавзуга оид