Жамият | 21:26 / 16.12.2020
38441
2 дақиқада ўқилади

Наманганда 6 киши ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди

Наманган шаҳрида юк машинаси ва «Нексия» тўқнашуви оқибатида ёнғин рўй бериб, 6 киши ҳалок бўлди.

«16 декабрь куни соат 16:30ларда Наманган вилояти, Наманган шаҳар, И.Каримов-Истиқлол кўчалари кесишган «Фазо» чорраҳасида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.А. «Ман» русумли юк автомашинасида ҳаракатланаётиб чорраҳадан ўтаётган, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Н.М. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомобил билан тўқнашган», дейилади ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.

Тўқнашув натижасида ёнғин содир бўлиб «Нексия» русумли автомобилда бўлган 6 киши ёниб кетиб ҳалок бўлган:

  • ҳайдовчи, 42 ёшли Н.М;
  • йўловчи 39 ёшли М.Х. (ҳайдовчининг хотини);
  • йўловчи 13 ёшли М.Б. (ҳайдовчининг фарзанди);
  • йўловчи 10 ёшли А.Б. (ҳайдовчининг фарзанди);
  • йўловчи 34 ёшли Г.Ш;
  • йўловчи 7 ёшли М.Ш.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Мавзуга оид