ОТМларга дори етказиб беришни «Dori-Darmon» АКга юклаш қонунга зид бўлиши мумкин
Соғлиқни сақлаш ва олий таълим вазирларининг қўшма қароридаги талаб қонунийлигини Аксилмонополия қўмитаси текширмоқда.
ОТМлар ўз ходимлари ва талабаларга тарқатиш учун дори воситаларини фақат «Dori-Darmon» АКдан харид қилиши шартлиги ҳақидаги талаб «Рақобат тўғрисида»ги қонунга зид бўлиши мумкин.
Монополияга қарши кураш қўмитаси айни масала юзасидан ўрганиш олиб бормоқда. Буни қўмита вакили Kun.uz'га тасдиқлади.
Cоғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев ва олий таълим вазири Ином Мажидов 7 декабр куни имзолаган қўшма қарор билан, ОТМ талабалари ва ходимлари ўртасида коронавирус профилактикасини ташкил этиш чоралари белгиланган.
Унга кўра, ОТМлар бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан гидроксихлорохин ва рух препаратларини сотиб олиб, ходимлар ва талабаларга тарқатади.
Бунда «Dori-Darmon» АК ягона етказиб берувчи этиб белгиланган.
«Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 12-моддасига кўра, давлат бошқаруви органлари шартномалар тузишда устунлик бериш, сотиб олувчиларнинг муайян доирасига товарларни биринчи навбатда реализация қилиш, молиявий маблағларнинг манбаларини танлаш ва улардан фойдаланиш йўналишларининг афзаллиги тўғрисида хўжалик юритувчи субъектга кўрсатмалар бериши тақиқланади.
Шунингдек, давлат органлари айрим хўжалик юритувчи субъектларга уларни товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни асоссиз равишда беришга ҳақли эмас.
Мавзуга оид
10:31 / 22.12.2024
Божхона постидан 9 ойлик чақалоғининг кийимларига дори яшириб ўтмоқчи бўлган аёл ушланди
15:25 / 05.12.2024
ИЖҚКД дорилар хариди қонунийлиги устидан қатъий назорат ўрнатади
17:32 / 30.11.2024
Буюк Британияда астма хуружларига қарши янги дори ишлаб чиқилди
20:33 / 25.11.2024