Ўзбекистон | 17:22 / 18.12.2020
5652
1 дақиқада ўқилади
Хориждаги ўзбекистонлик талабалар учун коронавирусга тест нархи арзонлаштирилди
Хорижда ўқийдиган талабалар Ўзбекистонга қайтганда коронавирусга тест топшириш нархи истисно тарзида 50 минг сўмдан ошмайдиган қилиб белгиланди.
«Республика махсус комиссиясининг қарори билан чегара ўтказиш пунктлари орқали республика ҳудудига кириб келаётган хорижий ОТМда ўқийдиган Ўзбекистон фуқаролари бўлган талабалардан коронавирусга тест текширувлари истисно тариқасида 50 минг сўмдан оширмаган ҳолда амалга оширилиши белгиланди», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.
Бунда фуқаро паспорт ҳамда талабаликни тасдиқловчи ҳужжатини тақдим этиши керак.
- Маълумот учун, май ойида Ўзбекистоннинг ўша вақтдаги бош давлат санитария инспектори (ҳозирда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари) Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирусни аниқлаш учун тест топшириш нархи 224 минг сўм этиб белгилангани ҳақида маълум қилганди. Кейинроқ айрим жойларда тест топшириш нархи 400 минг сўмгача кўтарилганди.
Мавзуга оид
20:04 / 19.01.2022
Кунига ўртача 45−50 мингта ПЗР-тест олинмоқда — СВВ
15:09 / 07.05.2021
Ҳиндистон ва Туркиядан келаётганлар бепул антиген тест топшириши йўлга қўйилади
18:44 / 06.05.2021
«Жавоби бир соатда чиқадиган коронавирус тести сохта» — ПЦР тест натижаларини сохталаштириш ҳолатларига расман муносабат билдирилди
16:09 / 29.10.2020