Жаҳон | 21:24 / 19.12.2020
3014
1 дақиқада ўқилади

Германия Pfizer вакцинасидан қўшимча 30 млн доза сотиб олмоқчи

Бундан ташқари, Германия Moderna компаниясидан яна 50,5 млн доза вакцина сотиб олади. Мамлакат шунингдек, AstraZeneca, CureVac ва Johnson & Johnson компанияларидан ўн миллионлаб дозада вакцина сотиб олишни режалаштирган.

Фото: VCG

Германия Pfizer ва Biontech компанияларининг коронавирусга қарши вакцинасидан қўшимча 30 млн доза сотиб олишни режалаштирди. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Германия аввалроқ Евроиттифоқ йўналиши бўйича 55,8 млн доза вакцина олишни кафолатлаганди, эндиликда мамлакат 85,8 млн доза вакцинага эга бўлади.

Бундан ташқари, Германия Moderna компаниясидан яна 50,5 млн доза вакцина сотиб олади.

Мамлакат шунингдек, AstraZeneca, CureVac ва Johnson & Johnson компанияларидан ўн миллионлаб дозада вакцина сотиб олишни режалаштирган.

Германияда 27 декабрдан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш кампанияси бошланади.

Аввалроқ ЖССТ камбағал мамлакатлар 2024 йилгача вакцинага эга бўлмаслиги мумкинлигини маълум қилганди

Мавзуга оид