Ўзбекистон | 08:36 / 19.12.2020
11263
1 дақиқада ўқилади

Тергов департаменти тизимида янги тайинлов амалга оширилди 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти тизимида янги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда Тергов департаментининг ўзи хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ички ишлар вазирининг буйруғи билан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, майор Шаҳбозбек Яшаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Ш. Яшаров Тергов департаменти жиноятларини тергов қилиш бошқармаси Ахборот технологиялари билан боғлиқ жиноятларини тергов қилиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мавзуга оид