Ўзбекистон | 16:22 / 20.12.2020
31728
1 дақиқада ўқилади

Қўрғонтепанинг 14 йиллик ҳокими Сирдарё вилоятига ишга ўтиши кутилмоқда

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида кўп йиллардан буён ҳоким лавозимида ишлаб келган Авазбек Эргашев Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида иш бошлаши кутилмоқда.

Андижон вилояти ҳокимлигидаги манба томонидан Kun.uz’га берилган маълумотга кўра, 20 декабр куни вилоят ҳокимлигида Авазбек Эргашевни кузатиш маросими ўтказилган.

Авазбек Эргашев Қўрғонтепага 2006 йил 18 январ санасидан буён раҳбарлик қилиб келаётганди. У Сирдарёда яқинда Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари лавозимига ўтказилган Комилжон Собиров ўрнида иш бошлайди.

Жорий йилда Андижон вилоятининг  Жалақудуқ, Хўжаобод, Асака, Олтинкўл, Бўстон туманлари ва Хонобод шаҳрида ҳокимлар алмашганди.

Айни пайтда вилоятдаги иккита туманда – Андижон ва Қўрғонтепа туманлари ҳокимсиз қолган. Андижон тумани ҳокими Улуғбек Исомиддинов шу йилнинг апрел ойидан ишдан бўшатилган бўлиб, мутасаддининг нима сабабдан ишдан олингани ошкор қилинмади.

Мавзуга оид