Жаҳон | 14:53 / 21.12.2020
5873
1 дақиқада ўқилади

Франция соғлиқни сақлаш вазири мамлакатда коронавируснинг янги тури тарқалаётган бўлиши мумкинлигини айтди

14 декабрда Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Ҳэнкок мамлакатда коронавируснинг мутацияга учраган, шитоб билан тарқаладиган янги тури аниқланганини маълум қилганди.

Фото: Getty Images

Франция соғлиқни сақлаш вазири Оливе Веран мамлакатда коронавируснинг мутацияга учраган янги тури тарқалаётган бўлиши мумкинлигини айтди.

"Францияда коронавируснинг янги шакли айланиб юрган бўлиши мумкин. У Италияда аниқланди, бизда ҳам мавжуд бўлиши эҳтимоли бор. Коронавируснинг бу тури бизда ҳозирча аниқланмади, аммо уни йўқ деб айта олмаймиз", деди у Europe 1 радиоси эфирида.

 Веран Буюк Британияда вируснинг янги тури фаол тарқалаётганлиги сабабли бу давлат билан авиақатновларни тўхтатишга қарор қилинганлигини айтиб ўтди.

 14 декабрда Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Ҳэнкок мамлакатда коронавируснинг мутацияга учраган, шитоб билан тарқаладиган янги тури аниқланганини маълум қилганди. Бунинг ортидан қатор мамлакатлар Британия билан авиаалоқаларни тўхтатди.

Мавзуга оид