Хоразмдаги банк раҳбарлари лавозимидан бўшатилди
Президент ташрифидан сўнг, Хоразм вилоятида фаолият юритувчи банк раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Давлат улушига эга йирик тижорат банкларнинг Хоразм вилояти бошқармалари иш юритувчилари эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Таъкидланишича, банк раҳбарларининг фаолияти давлат раҳбари томонидан танқидга учраган ва уларга оилавий тадбиркорлик масаласида сусткашликка йўл қўяётгани учун танбеҳ берилган.
«Банк раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган ва ушбу лавозим вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Келгуси 3 ой давомида раҳбарлар учун синов даври бўлади. Шундан кейин маҳаллий депутатлар кенгашида масала муҳокама қилиниши кутилмоқда», — дейди Kun.uz’нинг Марказий банкдаги манбаси.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 12-13 декабр кунлари Хоразм вилоятига ташрифидан кейин вилоятдаги икки шаҳар ва икки туманда янги раҳбарлар иш бошлади. Шунингдек, Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Хоразм вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди.
Бундан ташқари, вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳам ўзгарган.
Мавзуга оид
10:50 / 28.10.2024
Хоразмда айрим лойиҳалар учун Полша технология ва инвестициялари жалб қилинади
13:58 / 25.10.2024
«Пойтахтбанк» БАА компанияси ихтиёрига ўтди
21:13 / 21.10.2024
Россияда банкнинг собиқ раҳбари ўзига 3 млрд рубл кредит ажратиб, Монакога қочиб кетди
11:30 / 17.10.2024