Жаҳон | 17:34 / 26.12.2020
5348
1 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқнинг барча мамлакатларига коронавирусга қарши вакцина етказиб берилди

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг маълум қилишича,  27 декабрда бутун Евроиттифоқ бўйича вакцинация бошланади.

Фото: AFP/Getty Images

Европа иттифоқининг барча мамлакатлари коронавирусга қарши вакцина олди, деб маълум қилди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

"Бугун оғир йил саҳифасини ўгирамиз. Коронавирусга қарши вакцина ЕИнинг барча мамлакатларига етказиб берилди. Эртага бутун Евроиттифоқ бўйича вакцинация бошланади", - деб ёзди у твиттерда.

Унинг қўшимча қилишича, ЕИнинг барча мамлакатлари вакцинага бир вақтда эга бўлган.

Фон дер Ляйен шу билан бирга, европаликларни эҳтиёткорликка ва ўзларини ҳимоя қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда Pfizer ва BioNTech компанияларининг вакцинаси билан коронавирусга қарши эмлаш 14 декабрда бошланган.

Мавзуга оид