ТИҚХММИ: Туронбанк АТБ билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилган
Барча соҳаларда бўлгани каби банк тизими ҳам мамлакатнинг молиявий ва иқтисодий асосини белгиловчи мезондир. Бугунги кунда унинг ривожини халқаро ҳамкорликларсиз, хорижий тажрибаларсиз тасаввур этиш қийин. Шундай экан, унинг илмий ва назарий асослари ҳамда амалий бошқаруви катта моҳият касб этиши тайин. Ўзаро тажриба алмашишлар ҳар томонлама манфаатли бўлиши ҳам аниқ. ТИҚХММИ билан Туронбанк АТБ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик ана шу жиҳатдан катта аҳамият касб этмоқда.
Туронбанк АТБ бошқаруви раисининг хорижий маслаҳатчиси Светличный Андрей Михайлович институтимиз профессор ўқитувчилари, таянч докторантлари ва магистрлари учун «Банк тизимини ривожлантиришда замонавий билим ва технологиялар» мавзусида семинар ўтказди.
Замонавий билим ва технология тараққиётнинг кафолатини белгиловчи омиллардандир. Хорижий маслаҳатчининг маърузаси барча иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотибгина қолмай, балки уларнинг соҳавий билимларининг ошиши ҳамда мустаҳкамланишига ҳам ижобий таъсир ўтказганини берилган савол-жавоблар орқали ҳам сезмаслик мумкин эмас. Институтда «Турон банк» учун махсус жиҳозланган ўқув хонаси очилгани эътиборга молик. Деярлик ҳар ҳафта банк мутасаддилари ва мутахассислари соҳавий мавзулар бўйича маърузалар уюштириб турилмоқда.
«Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» факультети декани Р.Хакимов раислигида факультет профессор-ўқитувчилари ҳамда иқтидорли талабалари учун Турон банк АТБ «Банк рискларини бошқарув департаменти» директори ўринбосари Ешниёзов Отабек Баходирович иштирокида Ўзбекистонда банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, Банк рисклари, Банк рискларининг турлари, истиқболли лойиҳалар самарадорлиги ҳамда Банк тизимида фаолият олиб бораётган олий маълумотли мутахассисларга қўйиладиган талаблар хусусида маъруза бўлиб ўтди. Учрашувда профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар томонидан Банк тизими бўйича қизиқтирган саволларига жавоблар олинди.
Кейинги ҳафта худди шу факультет талабаларига «Турон банк» AТБ Чакана хизматлар кўрсатиш департаменти директори ўринбосари Вахабов Элдор Бахтиярович «Халқаро пул ўтказмалари» мавзусида маъруза қилди. Маърузада Халқаро пул ўтказмаларида ўз ўрнига эга бўлган компаниялар, «Турон банк» AТБ да мавжуд халқаро пул ўтказмалари тизимлари тўғрисида, Турон банк ташқи иқтисодий фаолиятини халқаро молиявий ҳисоб-китобларни амалга ошириш тизими хусусида, шунингдек, пул ўтказмаларининг ҳажми тўғрисида маълумотлар берилди.
Семинарлардан шу нарса аён бўлдики, бундай йўсиндаги ва мавзудаги тадбирларни мунтазам ўтказиб турилиши фойдадан холи эмас. Замонавий билим ва технология ҳар доим янгиланиб, ўзгариб боришини инкор этиш қийин. Демак, давр билан ҳамқадам ва ҳамнафас бўлиш замон тақозоси ва талабидир.
Таълим тизими ва илмнинг мамлакат тараққиёти учун зарур ва долзарб эканлигини, ёшларнинг келажакда банк йўналиши бўйича етук билим эгаси бўлиб етишувини «Туронбанк» АТБ бошқаруви жамоаси ҳис этгани ҳолда кўмак ҳамда саховатини аямаётгани ибратлидир. Улар ҳомийлик муруввати сифатида институтимизда таҳсил олаётган, «Темир дафтар»га тушган оилаларнинг фарзандларидан еттитасининг тўлов шартномасини тўлаб берганликлари хайрли ва маърифий мақсаднинг амалдаги ифодасидир дейиш ўринлидир.
ТИҚХММИ Матбуот хизмати
Мавзуга оид
12:00 / 09.10.2024
“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети яна бир нуфузли рейтингда дунёнинг ТОП-1000 талик университетлари сафидан жой олди
13:15 / 06.06.2024
ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети халқаро рейтингда 547-поғонани эгаллади
14:00 / 25.10.2023
Миллий рейтингда “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети биринчи ўринни эгаллади
19:21 / 08.11.2022