Жаҳон | 20:12 / 02.01.2021
4085
2 дақиқада ўқилади

Дунё бўйича 11 миллионга яқин киши коронавирусга қарши эмланди

Энг кўп вакцина қабул қилганлар Хитойда бўлиб, бу мамлакатда 4,5 миллиондан ортиқ киши эмланган.

Фото: Eric Lee/Bloomberg

 1 январ ҳолатига кўра, 29 мамлакатда 11 миллионга яқин киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда Блумберг агентлиги хабар бермоқда.

 Агентлик маълумотига кўра, энг кўп вакцина қабул қилганлар Хитойда бўлиб, бу мамлакатда 4,5 миллиондан ортиқ киши эмланган.

 АҚШда оммавий эмлаш 14 декабрда бошланган ва ҳозирга қадар 3,49 миллион доза вакцина қўлланилган.

 1 январ куни Исроил мамлакатда бир миллионинчи киши коронавирусга қарши эмланганлигини маълум қилди.  

 Блумберг маълумотига кўра, Буюк Британияда ҳам вакцина олганлар сони 950 мингга яқинлашди.

 Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко мамлакатда 800 мингдан ортиқ киши эмланганини маълум қилди.

 Шунингдек, Германия, Канада, Баҳрайн, Полша, Италия, Дания, Португалия, Мексика, Словения ва Чилида ҳам оммавий эмлаш кампанияси бошланган.

 Айни пайтда оммавий вакцинацияда Pfizer-BioNTech, Moderna, AstraZeneca, Sinopharm компаниялари ва Гамалея номидаги илмий-тадқиқот маркази ишлаб чиққан вакциналардан фойдаланилмоқда.

Мавзуга оид