Жаҳон | 16:27 / 04.01.2021
11648
1 дақиқада ўқилади

Байденнинг инаугурация маросими ўтказилиши тафсилотлари маълум қилинди

Жо Байден Капитолийда қасамёд қабул қилганидан сўнг уни барча турдаги қўшинлар ҳарбийларидан иборат президент эскорти Оқ уйга кузатиб боради.

Фото: Joshua Roberts/Getty Images

АҚШда коронавирус чекловлари сабабли сайланган президентнинг Оқ уйга келиши маросими ўрнига виртуал парад ўтказилади. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Қайд этилишича, параднинг виртуал версияси телевидение орқали трансляция қилинади. Ташкилотчиларнинг айтишларича, парад қатнашчилари ижтимоий масофага риоя қилиши таъминланади.

Шунингдек, хабар қилинишича, Байден Капитолийда қасамёд қабул қилганидан сўнг уни барча турдаги қўшинлар ҳарбийларидан иборат президент эскорти Оқ уйга кузатиб боради.

Инаугурация маросими 20 январ куни бўлиб ўтади.

Амалдаги президент Доналд Трамп Байденнинг инаугурация маросимида қатнашмайди. У Флоридада митинг ўтказишни режалаштирган.

Мавзуга оид