Cенаторлар Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлашди
Олий Мажлис Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилиб, сенаторлар томонидан маъқулланди. Бу шуни англатадики, 2002 йилдан бери амалда бўлиб келган Шаҳарсозлик кодекси ўз кучини йўқотиб, ўрнига эндиликда ушбу Кодекснинг янги таҳрирда ишлаб чиқилган варианти кучга киради.
Сенатнинг Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Шуҳрат Чўллиевнинг маълум қилишича, янги таҳрирдаги Кодексда амалдагидан фарқли ўлароқ, янги 5та боб ва 26та модда, шунингдек, 20дан ортиқ моддаларида ўзгартиш ва қўшимчалар акс эттирилган.
«Биринчидан. «Аҳоли пункти», «шаҳар», «шаҳарча» ва «қишлоқ (овул)» каби объектлар турлари, «ўзбошимчалик билан қурилиш қилиш», «урбанизация» тушунчалари, шаҳарсозлик фаолиятида фуқаролар муҳокамаси иштироки ва бошқа ибораларга тушунчалар берилмоқда.
Иккинчидан. Шаҳарсозлик фаолиятининг асосий принциплари алоҳида моддада ўз аксини топган бўлиб, ушбу принциплар аҳоли пунктларининг комплекс ва барқарор ривожланишини таъминлаш, қурилишга рухсат бериш жараёнининг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлаш каби масалаларга йўналтирилган.
Учинчидан. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш юзасидан тегишли нормага янги меъёрлар киритилиб, улар билан вазирлик ва идоралар шаҳарсозлик қоидаларини ишлаб чиқиш ва тегишли ўзгартишларни, шунингдек, шаҳарсозлик нормаларидан чекиниш зарурати вужудга келганда махсус техник шартлар ишлаб чиқилишини махсус ваколатли давлат органи билан келишиб борилишини йўлга қўйилиши белгиланмоқда.
Тўртинчидан. Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича янги моддалар киритилиб, мазкур моддаларда экспертларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, жумладан, ҳар бир эксперт берган хулосаси юзасидан қонун олдида жавоб бериши белгиланмоқда.
Бешинчидан. Қурилишни назорат қилиш борасида янги нормалар киритилган бўлиб, улар билан қурилишни назорат қилиш турлари, қурилишни давлат томонидан назорат қилувчи инспекциялар, техник, муаллифлик ва ички назоратнинг ваколатлари белгиланмоқда. Шунингдек, қурилишда суғурталаш бўйича янги модда киритилмоқда.
Олтинчидан. Аҳоли пункти бош режаларининг лойиҳалари муҳокамасида жамоатчилик иштирокини таъминлашга қаратилган алоҳида моддалар киритилиб, улар шаҳарсозлик соҳасида қарорларни қабул қилишда фуқаролар фикрларини кенг ўрганилишига, ортиқча маблағлар сарфланиши ҳамда инсонлар норозилигининг олдини олишга қаратилган.
Еттинчидан. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдаги тақиқларни акс эттирувчи янги меъёрлар киритилиб, улар қурилиш жараёнига ваколатга эга бўлмаган шахсларнинг аралашувига чек қўйиш, шаҳарлар ва туманлар марказларида қурилиши тугалланган мавзелар, кўп қаватли турар жой микрорайонлари ҳудудларида бош режаларда назарда тутилмаган ишлаб чиқариш, савдо, умумий овқатланиш, сервис хизмати кўрсатиш ва бозор инфраструктурасининг объектларини қуришни таъқиқлаш, энг асосийси, якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида уч ва ундан ортиқ қаватли (кўп квартирали) уйларни қуришни тақиқлашга йўналтирилган.
Саккизинчидан. Юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг ўрни қопланишининг асосий йўналишларини белгилаб берадиган норма янги бандлар билан тўлдирилиб, улар ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари ва инвестиция лойиҳалари доирасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган бино ва иншоотлар жойлашган ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан мулкдорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатларини янада мустаҳкамлашни таъминлашга ҳамда етказилган зарарларни қоплашда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф қилишга имконият яратишга қаратилган», деди сенатор.
Маълум қилинишича, янги таҳрирдаги Кодекс ҳаётга татбиқ этилиши натижасида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шаҳар чегараларини аниқлашнинг янги қонуний асослари яратилади ҳамда шаҳарсозлик соҳасида жамоатчиликнинг кенг иштироки таъминланиши орқали атроф-муҳит муҳофазаси ва аҳолининг соғлигини асрашга эришилади.
Мавзуга оид
12:30 / 06.11.2024
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:55 / 24.10.2024
“5 йилда 440 га яқин қонун муҳокама қилинди” - Сенат раиси
13:38 / 23.10.2024
Ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
13:04 / 23.10.2024