Жаҳон | 21:38 / 06.01.2021
4668
1 дақиқада ўқилади

Коронавирусга қарши вакциналарнинг тури ҳақида сўзловчи видео эълон қилинди 

Интернетда коронавирусга қарши вакциналар турлари ва уларнинг таъсир қилиш механизмлари ҳақида сўзловчи видеоролик эълон қилинди. Видео Вакциналар ва эмлаш бўйича глобал алянс GAVI мутахассислари томонидан тайёрланган.

Фото: Видеодан кадр

“Коронавирусга қарши кураш рекорд тезликда вакциналар ишлаб чиқилишига олиб келди ва айни вақтда 170дан ортиқ вакцина синовдан ўтказилмоқда”, дейилган видеога изоҳда. 

Видеода айтилишича, коронавирусга қарши вакциналар 4 турга бўлинади: фаолсизлаштирилган коронавирус негизидаги, вектор, мРНК ва ДНК ҳамда субягона (вируснинг антигенини сақловчи) вакциналар.

Аввалроқ 30дан кўпроқ давлатда коронавирусга қарши эмлаш бошлангани маълум қилинганди. ЖССТ ҳозирча Pfizer ва BioNTech компаниялари вакцинасини қўллашни маъқуллаган, бироқ дунёда бир нечта вакциналардан фойдаланилмоқда. 

Мавзуга оид