Алиев Қорабоғга рухсатсиз ташрифлар учун Арманистонни кескин чоралар кутаётганидан огоҳлантирди
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Арманистоннинг расмий шахслари Боку рухсатисиз Тоғли Қорабоғга ташрифларни давом эттирса, Ереванга кескин жавоб чоралари қўлланишидан огоҳлантирди.
Алиевнинг таъкидлашича, Арманистон ташқи ишлар вазири Ара Айвазян Хонканди шаҳрига (Степанакертнинг озарбойжонча номланиши) ташриф буюрган ва унинг бу ташрифидан кўзланган мақсад номаълум.
“Арманистон уруш ҳақида унутмасин. Ёдда тутинг, темир мушт ўз жойида. Бу ташрифларга чек қўйилиши лозим”, деб таъкидлаб ўтган Алиев.
Озарбойжон президенти Арманистон иғвогар қадамлар амалга оширса, Ереван “бундан пушаймон қилиши”дан огоҳлантирган. У Тоғли Қорабоғга барча, жумладан халқаро ташкилотлар вакилларининг ташрифлари Озарбойжон билан келишилиши кераклигини айтган.
Мавзуга оид
09:50 / 20.09.2024
Тошкентда Ўзбекистон-Озарбойжон маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
20:33 / 18.09.2024
Арманистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди
00:10 / 10.09.2024
Арманистон Европа Иттифоқи билан визасиз режим бўйича музокараларни бошлади
22:04 / 03.09.2024