Ўзбекистон | 23:19 / 07.01.2021
12256
2 дақиқада ўқилади

Коллеж ва техникумларда контракт тўлашнинг охирги куни 20 январ деб белгиланди

Фото: ЎзА

20 январ, чоршанба – коллеж ва техникумларга контракт асосида ўқишга кирган ўқувчиларга тўловнинг камида 50 фоизини тўлаш учун охирги кун этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020/21 ўқув йили – Ўзбекистонда янгича тизимдаги ўрта махсус таълимнинг илк йили саналади.

Жами 201 та коллеж ва 185 та техникумга кириш имтиҳонлари 20–30 ноябр кунлари бўлиб ўтди. Имтиҳон натижалари 17 декабр куни эълон қилинди.

Бу йил коллеж ва техникумларга умумий 154 765 ўқувчини қабул қилиш режалаштирилган. Шулардан 86 фоизи тўлов-контракт асосида ўқийди.

Октябр ойида контракт миқдори таълим йўналишига қараб йилига 3,9 – 4,2 миллион сўм бўлиши эълон қилинган. Бу сумма меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан белгиланган. Бу миқдор 1 февралдан бошлаб 10 фоизга ошади, шунга мувофиқ контракт суммаси ошиш-ошмаслиги эса номаълум.

Аввалроқ ОТМлар талабалари учун контракт тўловлари оширилмаслиги расман тасдиқланган эди.

Мавзуга оид