Ўзбекистон | 20:58 / 07.01.2021
8052
1 дақиқада ўқилади

Наманганда ҳарбий хизматчилар учун қурилган кўп қаватли уйлар тантанали равишда очилди

Наманган шаҳрининг Юксалиш маҳалласида ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун қурилган учта янги турар жой биноси Ватан ҳимоячилари куни арафасида фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.

Хонадонларнинг 30 таси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларига тақдим этилди. Яна 30 тадан хонадонга Миллий гвардия ва ички ишлар тизими вакиллари кўчиб киришди.

Миллий гвардиянинг Наманган вилоят бошқармаси ҳарбий хизматчиси, майор Азизжон Турсунов ҳам уч хонали хонадон соҳибига айланди. У бунгача оиласи билан ижарада яшаб келганди. Хонадоннинг бошланғич бадали қўмондонлик томонидан қоплаб берилган, қолган қисми эса 20 йиллик имтиёзли кредит асосида ҳисоб-китоб қилинади.

Тантанали маросимда Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Абдураззоқов, Мудофаа вазирлигининг Шарқий ҳарбий округ қўмондони полковник Л.Бузруков, Миллий гвария қўмондонининг ўринбосари Б.Абдуллаев ва жамоатчилик вакиллари сўзга чиқди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан бир қатор хонадон эгаларига телевизор ва бошқа рўзғор буюмлари совға қилинди.

Мавзуга оид