Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари сони 13тага ортди
2021 йил 5 январ ҳолатига Ўзбекистонда жами фуқаролар йиғинлари сони 13тага кўпайиб, 9 168тани (2020 йил 1 ноябр ҳолатига 9 155та) ташкил этмоқда. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати вакили Арофат Солиева Kun.uz’га хабар берди.
Маълум бўлишича, жами фуқаролар йиғинларидан 43таси шаҳарча, 95таси қишлоқ, 161таси овул, 8 869таси эса маҳалла фуқаролар йиғинини ташкил этади.
Шунингдек, жамоатчилик асосида фаолият кўрсатаётган маҳаллалар 10тани, қўшни давлатлар билан чегарадош ҳамда анклав ҳудудда жойлашган маҳаллалар 574тани, ҳарбий шаҳарчаларда жойлашган маҳаллалар 11тани ташкил этмоқда.
«Жорий йил 5 январ ҳолатига Сирдарё вилоятида 1та (Ховос туманида «Нурли келажак»), Тошкент вилоятида 9та (Янгийўл шаҳрида «Лаззат», «Қовунчи тепа», «Янгиобод», Чиноз туманида «Ҳумо», «Тиллаобод», Бекобод туманида «Мустақиллик», «Истиқбол», «Далварзин» Янгийўл туманида «Ибрат») Самарқанд вилоятида 3та (Нуробод туманида «Иттифоқ», «Чортут», Нарпай туманида «Бўстон») фуқаролар йиғинлари янги ташкил этилди.
Шунингдек, давлат бюджетидан молиялаштирилмаган ҳолда жамоатчилик асосида (ойлик иш ҳақисиз) фаолият юритиб келаётган Тошкент вилоятидаги битта маҳалла (Чиноз тумани «Тиллатопган») фуқаролар йиғини бюджетдан молиялаштирилди.
Бундан ташқари, сенат қарорига асосан Ўрта Чирчиқ туманидаги «Жалоир», «Гулзор», «Хўжаучқун», Янгийўл туманидаги «Чортоқ», Зангиота туманидаги «Тошкент» маҳаллалари Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани таркибига ўтказилди.
Ҳозирги кунда республика бўйича 10та фуқаролар йиғини давлат бюджетидан молиялаштирилмаган ҳолда жамоатчилик асосида (ойлик иш ҳақисиз) фаолият юритиб келмоқда. Улар Андижонда 1та, Самарқандда 2та, Сурхондарёда 2та, Тошкент вилоятида 5тани ташкил этмоқда», – дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:39 / 23.06.2021
Фуқаролар йиғинини қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тугатиш тартиби тасдиқланди
08:14 / 27.08.2020
Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлиги рейтинги жорий этилади
13:03 / 23.03.2020
Фуқаролар йиғинлари фаолияти баҳоланади
09:10 / 22.02.2020