ОАВда Германия канцлери лавозимини эгаллаши мумкин бўлган сиёсатчи маълум қилинди
Германия канцлери Ангела Меркел ўрнига соғлиқни сақлаш вазири, Христиан-демократик иттифоқ партияси аъзоси Йенс Шпан ўз номзодини илгари сурмоқчи. Эътиборлиси, Шпан охирги вақтда тобора танилиб бормоқда.
Bild нашрининг сиёсий доиралардаги манбаларга таяниб хабар беришича, Шпан бундай сценарийни ўз партияси етакчилари билан муҳокама қилмоқда. Партиянинг 15-16 январдаги йиғилишида партия раиси сайловлари бўлиб ўтади. Бу лавозимга уч киши, жумладан Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ери бош вазири Армин Лашет даъвогарлик қилмоқда.
Шпан Лашет жамоасида ишлайди. Анъанага кўра партия етакчиси канцлер бўлиши керак, бироқ бу қоида расман ҳеч қаерда мустаҳкамланмаган. Шу сабабли Шпаннинг рейтинги Лашетникидан юқори бўлса, у ўз номзодини канцлер лавозимига илгари суриши, Лашет эса партияга раҳбарлик қилиши мумкин.
Ҳозирда партияга Меркелнинг ўрнини эгаллаган Аннегрет Крамп-Карренбауэр раҳбарлик қилмоқда. 2020 йил февралда Крамп-Карренбауэр партия президиумига раис лавозимидан кетмоқчилигини маълум қилган. Таъкидланишича, сиёсатчи канцлер лавозимига сайловларни ташкиллаштириб, сўнгра партия раиси лавозимини тарк этмоқчилигини маълум қилган.
Меркел Крамп-Карренбауэр билан учрашувда унга миннатдорлик билдирган ва унинг мудофаа вазири лавозимида қолишига умид билдириб қолган.
26 сентябрда бундестагга сайловлар бўлиб ўтади ва унинг натижаларига кўра янги ҳукумат шаклланади. Ҳозирда Меркел канцлер лавозимини қаторасига 4-муддатга ва 5-муддатга ўз номзодини илгари сурмасликка қарор қилган.
Мавзуга оид
23:02 / 01.12.2022
Шолц Бундесверда ўқ-дори танқислиги юзага келганини тан олди
07:20 / 30.11.2022
Германия Украинага 65 миллион евро ва генераторлар ажратади
12:03 / 26.11.2022
Германияга Россия визасига эга ноқонуний муҳожирлар оқими кескин ошди
08:14 / 25.11.2022