Қирғизистонда ҳокимиятни куч билан эгаллаб олиш ҳақидаги аудиоёзувлар тарқалди
Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси баъзи сиёсатчиларнинг мамлакатдаги ҳокимиятни куч билан эгаллаб олиш ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзувларининг ҳақиқийлигини текширмоқда.
Қўмитада таъкидланишича, махсус хизмат баъзи сиёсатчилар, президент лавозимига номзодлар ва уларнинг тарафдорларининг 2021 йилда инқилоб уюштириш ҳамда президент сайловлари ва референдумдан кейин оммавий норозиликлар ўтказиш ҳақидаги суҳбатларини текширувдан ўтказмоқда ва материаллар тегишли экспертизаларга жўнатилади.
Ўтказиладиган экспертизалар натижасида ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга чорлаган шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Қўмитада ҳокимиятнинг куч билан эгаллаб олинишига қаратилган хатти-ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик борлиги эслатиб ўтилган.
Қирғизистонда муддатдан аввал президент сайловлари 10 январда бўлиб ўтади. Ушбу лавозимга 17 номзод даъвогарлик қилмоқда. Бир вақтда республикада республикадаги бошқарув шакли бўйича референдум ўтказилади. Фуқаролар президент ёки парламент бошқаруви ўртасида танлов қилишлари керак бўлади.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024