Ўзбекистон | 01:23 / 11.01.2021
8835
1 дақиқада ўқилади

Фарғона водийсида 2 балли зилзила кузатилди

11 январь куни Тошкент вақти билан соат 00:38да Қирғизистон ҳудудида зилзила содир бўлди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жануби-шарқий йўналиш бўйича 363 км.ни ташкил этади.

ФВВ зилзила 41,09 градус шимолий кенглик, 73,55 градус шарқий узунлик, 20 км чуқурликда бўлгани, унинг магнитудаси 4,4 баллни ташкил этганини маълум қилди.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:

Наманган: 158 км, 2 балл.

Андижон: 107 км, 2 балл.

Фарғона: 168 км, 2 балл.

Мавзуга оид