Ўзбекистон | 09:46 / 13.01.2021
9639
1 дақиқада ўқилади

«Абу Сахий»дан олиб қочилган машина Бекобод туманидан топилди

2021 йилнинг 7 январь куни тахминан соат 11:30дан 12:00гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ТҲАЙ кўчасининг “Тошкент савдо маркази” бозорига туташган қисмида қаровсиз қолдирилган, 35 ёшли А.К.га тегишли бўлган оқ рангли “Нексия 2” автомашинасининг эшиги очиқ ҳолда турганидан фойдаланиб, мазкур автоуловни номаълум томонга олиб қочиб кетган.                   

Фото: Тергов департаменти

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида оқ рангли “Нексия 2” автомашинаси Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудидан топилган ва ушбу жиноятни 36 ёшли Ш.Х. содир этгани аниқланган.   

Дастлабки тергов жараёнида Ш.Х. процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан айблов эълон қилинган ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Мавзуга оид