Жаҳон | 18:23 / 13.01.2021
7507
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ коронавируснинг янги штаммлари пайдо бўлишидан огоҳлантирди

Жанубий Африка штамми 20та давлатда қайд этилган, Японияда коронавируснинг учинчи тури тарқалган.

Фото: Matthew Horwood/Getty Images

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг яна янги турлари пайдо бўлишидан огоҳлантирди.

 "SARS-CoV-2 қанчалик кенг тарқалса, унинг ўзгариш имкониятлари шунчалик кўпаяди. Тарқалишнинг юқори даражаси унинг янги турлари пайдо бўлишини кутишимиз кераклигини билдиради", - дейилади ЖССТ хабарида.

 Маълумотларга кўра, коронавируснинг Британияда аниқланган штамми яна 50та мамлакатда қайд этилган.

 Шу билан бирга, Жанубий Африка штамми 20та давлатда қайд этилган бўлса, Японияда коронавируснинг учинчи тури тарқалган.

Пандемия бошланганидан буён дунё бўйича 92 млн киши коронавирус юқтирган, 2 миллионга яқин киши вафот этган.

Мавзуга оид