Спорт | 17:03 / 14.01.2021
8677
2 дақиқада ўқилади

Равшан Эрматов ўн йилликнинг энг яхши ҳакамлари қаторидан жой олди. У Осиёда ҳамон етакчи 

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси жаҳоннинг сўнгги ўн йилликдаги энг яхши ҳакамлари рейтингини эълон қилди.

Рейтинг ҳакамларнинг 2010 йилдан ҳозиргача бўлган йиллар давомидаги фаолиятига қараб очко берилган ҳолда тузилган. 

Эътиборлиси, жаҳоннинг сўнгги ўн йилликдаги энг яхши ҳакамлари 20талигидан Равшан Эрматов ҳам жой олган. Ўзбекистонлик собиқ рефери 33 балл билан 16-ўринда қайд этилган. Бу борада Эрматов ҳамон Осиёнинг энг яхши ҳаками бўлиб турибди. Рейтингдан эронлик Али Ризо Фағоний ҳам жой олган. 

Рўйхатнинг энг юқори поғоналарини германиялик Феликс Брих, туркиялик Жунайд Чақир ва нидерландиялик Бьорн Кюперс эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов 2020 йилда ҳакамлик фаолиятини якунлаб, Ўзбекистон футбол федерацияси биринчи вице-президенти этиб тайинланганди. 

Ўн йилликнинг энг яхши ҳакамлари: (IFFHS талқини):
1. Феликс Брих (Германия) – 141 очко
2. Жунайд Чақир (Туркия) – 140
3. Бьорн Кюперс (Нидерландия) – 133
4. Никола Риццоли (Италия) – 113
5. Нестор Питана (Аргентина) – 88
6. Ҳовард Уэбб (Англия) – 76
7. Дамир Скомина (Словения) – 76
8. Мартин Аткинсон (Англия) – 69
9. Виктор Кашшаи (Венгрия) – 56
10. Антонио Лаҳоз (Испания) – 54
..16. Равшан Эрматов (Ўзбекистон) – 33.

Мавзуга оид