Жаҳон | 23:52 / 17.01.2021
11767
1 дақиқада ўқилади

Исроилда коронавирусга қарши эмлашдан кейин 13 кишининг юзи фалажланди

Фото: Flash90

Исроилда коронавирусга қарши эмланган 13 кишининг юзи фалажланди. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри маълум қилди. Бироқ жабрланувчилар қандай вакцина билан эмлангани маълум қилинмаган.  

Юз фалажланиши юз нервининг вақтинчалик ёки доимий дисфункцияси бўлиб, бундай фалажланиш юз мушак тонуси йўқолишига олиб келади. 

“Бу ҳолат вакцина билан боғлиқлиги ёки йўқлигини ҳеч ким билмайди. Шу сабабли мен биринчи дозадан кейин фалажланганларга иккинчи дозани киритмадим”, деб айтган исроиллик инфекционист Галии Рахав.

Исроилда айни вақтда иккита вакцина – Moderna ва Pfizer/BioNTech компанияларининг вакциналари қўллаш учун маъқулланган. Мамлакатда эмлаш 20 декабрдан бошланган ва унинг доирасида биринчи бўлиб тиббий ходимлар эмланган. 

Мавзуга оид