Ўзбекистон | 12:54 / 18.01.2021
12540
3 дақиқада ўқилади

Булунғурда боғча мудираси тарбияланувчилардан бирини бошқа болалар олдида урган. Ҳолатни туман прокуратураси текширмоқда

17 январ куни ижтимоий тармоқларда аёл киши боғча тарбияланувчисининг юзига ва қўлига ураётгани тасвирланган видео тарқалди. Видеога билдирилган изоҳларда мазкур ҳолат Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги 13-сонли МТТда тасвирга олингани айтилган. Туман ҳокимлиги ва вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан дастлабки ўрганишлар олиб борилганда ҳодиса Булунғур туманидаги 13-сонли МТТда содир этилгани тасдиқланди.

«Бугун ижтимоий тармоқлар орқали аёл киши мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчисининг қўлига ураётгани тасвирланган видео тарқалди. Видеога билдирилган изоҳларда мазкур ҳолат Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги 13-МТТда тасвирга олингани айтилган. Ушбу видеодаги ҳолат бўйича туман ҳокимлиги ҳамда вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан дастлабки ўрганиш олиб борилди. Маълум бўлишича, жараён ҳақиқатдан ҳам Булунғур туманидаги 13-МТТда содир бўлган. Бугун, 17 январ, якшанба, иш куни бўлмаганлиги сабабли, ҳолат эртага, 18 январ куни жойида батафсил ўрганилиб, қўшимча маълумот берилади», дейилади туман ҳокимлиги ахборот хизмати 17 январ куни тарқатган хабарда.

Самарқанд вилояти прокуратураси ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Булунғур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Ижтимоий тармоқларда Булунғур туманидаги 13-сонли мактабгача таълим муассасасининг мудираси тарбияланувчиларни урганлиги ва МТТда содир бўлаётган бошқа қонунбузилиш ҳақида хабар тарқалган. Мазкур ҳолат юзасидан Булунғур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади Самарқанд вилояти прокуратураси ахборот хизмати тақдим этган хабарда.

Kun.uz Булунғурда содир бўлган ҳодиса ҳақида изоҳ олиш учун Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Умида Мамадалиева билан боғланди. Унинг айтишича, айни дамда вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва туман бўлими мутасаддилари Булунғур туманида 13-сонли МТТда содир бўлган ҳодиса бўйича суриштирув олиб боришяпти. Суриштирув натижалари тез орада батафсил эълон қилинади. 

Мавзуга оид