Ҳиндистон фармацевтика компанияси кимлар коронавирусга қарши вакцина олмаслиги кераклиги тўғрисида огоҳлантирди
Bharat Biotech вакилларининг сўзларига кўра, вакцинага нисбатан оғир аллергик реакция нафас олиш билан боғлиқ муаммолар, юз ва томоқнинг шишиб кетиши, юрак уришининг тезлашиши, терида тошмалар пайдо бўлиши, бош айланиши ва ҳолсизликда намоён бўлади.
Ҳиндистоннинг коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиққан Bharat Biotech фармацевтика компанияси иммунитети паст ва саломатлиги билан боғлиқ муаммолари бўлганлар коронавирусга қарши вакцина олмаслиги кераклиги тўғрисида огоҳлантирди. Бу ҳақда Associated Press ёзмоқда.
Компаниянинг тушунтириш беришича, аллергияси бўлган ва қон қуюлиши бузилган беморларга ҳам коронавирусга қарши эмлаш тавсия этилмайди. Компания вакцина олмоқчи бўлганлар саломатлиги, хусусан, аллергияси бор-йўқлиги ҳамда қандай дорилар қабул қилиши тўғрисида маълумотнома тақдим этишлари кераклигини билдирди.
Bharat Biotech вакилларининг сўзларига кўра, вакцинага нисбатан оғир аллергик реакция нафас олиш билан боғлиқ муаммолар, юз ва томоқнинг шишиб кетиши, юрак уришининг тезлашиши, терида тошмалар пайдо бўлиши, бош айланиши ва ҳолсизликда намоён бўлади.
Ҳиндистонда 4 январ куни AstraZeneca компаниясининг Covishield ва Bharat Biotech компаниясининг Covaxin вакциналаридан фойдаланишга рухсат берилди.
The Times of India нашрининг ёзишича, мамлакатда оммавий эмлаш кампанияси 16 январда бошланди. Уч кун ичида 381,3 минг киши эмланган бўлиб, 580 кишида ножўя таъсирлар кузатилган.
Мавзуга оид
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024
Ҳиндистон халқаро аэропортида ҳавонинг ифлосланиши туфайли 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024