Ўзбекистон | 11:16 / 19.01.2021
31546
1 дақиқада ўқилади

Мирзачўл тумани ҳокими ишдан кетди

Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ҳокими Комил Холмуродов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Комил Холмуродов ҳурмат билан кузатилди
Фото: Мирзачўл тумани ҳокимлиги

19 январ куни Жиззах вилояти Халқ депутатлари Мирзачўл туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтиб, унда президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев ва вилоят ҳокими Эргаш Солиев иштирок этган. Йиғилишда Мирзачўл тумани ҳокими лавозимига Шерзод Аҳмедов номзодини таклиф қилган. Депутатлар ушбу номзодни маъқуллаган.

Шерзод Маликович Аҳмедов 1978 йилда Зомин туманида туғилган, 2000 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва 2008 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Шерзод Аҳмедов 2016 йилдан буён «Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Комил Холмуродов Мирзачўл туманига 2018 йил ноябрида Маҳмуд Холбўтаев ўрнига ҳоким этиб тайинланганди. У эндиликда қайси ишга ўтиши ҳозирча маълум эмас.

Мавзуга оид