Россиянинг Нью-Йоркдаги консулхонаси телефон алоқасисиз қолди
Россиянинг Нью-Йоркдаги консулхонасида 18 январдан телефон алоқаси ўчиб қолди. Шунингдек, консулхонада интернет билан ҳам муаммолар кузатилмоқда.
Консулхонада маълум қилинишича, консулхонанинг барча телефон линиялари ўчиб қолган. Шу сабабли Россия фуқаролари консулхона билан боғланишда муаммоларга дуч келмоқдалар. Таъкидланишича, АҚШ буни техник носозликлар билан тушунтирмоқда.
“Гўёки икки кундан бери муаммони ҳал қила олишмаётганмиш. Бунақаси ҳали бўлмаганди. Бизда битта ёки иккита эмас, жуда кўп линия бор. Бизда шундай ҳис пайдо бўлдики, гўёки барча линиялар биттада ўчириб қўйилган”, деб айтилган консулхонада.
2020 йил декабрда Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси АҚШни “виза уруши”ни бошлашда айблаганди. Элчихонада АҚШ ОАВда давлат департаментига таяниб АҚШнинг Москвадаги элчихонаси тўлиқ жиҳозланмагани ва юкланганлиги ҳақида берилган хабарга шундай изоҳ берилган.
АҚШ матбуотида эълон қилинган мақолаларда АҚШ Россиянинг Вашингтондаги элчихонасида носоз лифтлар ва ёнғин сигнализациясини таъмирлашга келиши керак бўлган мутахассисларга визалар бера олмаётгани, элчихонадаги юқори мансабдор дипломатлар эса қорни ўзлари курашга тўғри келаётгани маълум қилинган. Бироқ Россия элчихонасида ушбу хабарлар ёлғон деб аталган.
Мавзуга оид
21:21
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42