Трамп Оқ уйни тарк этди
Аввалроқ Доналд Трамп биринчи хоним Меланя Трамп билан бирга Флоридадаги Палм-Бич шаҳрига бориши маълум қилинганди.
АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп Оқ уйни тарк этди ва Флорида штатига йўл олди.
Аввалроқ у биринчи хоним Меланя Трамп билан бирга Флоридадаги Палм-Бич шаҳрига бориши маълум қилинганди. Reuters агентлиги эса Трамп дастлаб Вашингтон яқинидаги Эндрюс ҳарбий базасида хайрлашув маросимини ўтказиши тўғрисида хабар берганди.
АҚШда президент сайлови 2020 йил 3 ноябрда бўлиб ўтди. 14 декабр куни сайловчилар ҳайъати овоз бериш натижаларини тасдиқлади. Унга кўра, Жозеф Байден мамлакатнинг янги президенти бўлди.
6 январ куни Сенат ва Конгресс вакиллар палатаси Байденнинг ғалабасини тасдиқлади. Жозеф Байденнинг инаугурация маросими 20 январ куни 22:00 (Тошкент вақти билан) бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
23:25 / 20.09.2024
АҚШ президентлигига номзодлар хавфсизлиги кучайтирилиши мумкин
20:54 / 20.09.2024
АҚШдаги 2024 йилги сайловлар: сўровлар нимани кўрсатмоқда?
09:50 / 17.09.2024