Тошкент вилоятида кичик қуёш электр станцияси қурилиши бошланди
Энергетика вазирлиги томонидан Корея энергетика агентлигининг (КЭА) беғараз маблағлари ҳисобига “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ базасида кичик қуёш электр станциясининг қуриш лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, вазирлик томонидан Ўзбекистон президентининг “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4422-сон қарорида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
“Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш мақсадида, Корея энергетика агентлиги билан ҳамкорликда Юқори Чирчиқ туманининг “Нурли замин” МФЙ ҳудудида 40 кВт қувватга эга кичик фотоэлектр станцияси қуриш лойиҳасини амалга ошириш бошланди”, - дейилади маълумотда.
Таъкидланишича, кичик қуёш электр станцияларининг қурилишида ижтимоий соҳага алоҳида эътибор қаратилади. Бу эса мамлакатда энергия тежайдиган технологиялар ва қайта тикланадиган энергия манбаларини кенг миқёсда жорий этишга ҳисса қўшади.
Мавзуга оид
08:14 / 14.11.2024
Тошкент вилоятида “закладчиклар” қўлга олинди
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
21:15 / 07.11.2024
Тошкент вилоятида иситиш мавсуми 8 ноябрдан бошланади
11:53 / 06.11.2024