Жаҳон | 23:26 / 23.01.2021
7748
1 дақиқада ўқилади

Коронавирусга қарши навбатсиз эмланганликда айбланган Испания қуролли кучлари бош штаби бошлиғи истеъфога чиқди

 Испанияда 27 декабрда эмлаш кампанияси бошланган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарорига кўра, биринчи бўлиб қариялар уйида яшовчилар ва шифокорлар эмланиши лозим.

Фото: elboletin.com

Испания қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Мигел Анҳел Вилярроя коронавирусга қарши эмланганидан сўнг пайдо бўлган норозиликлар сабабли истеъфога чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда Europa Press агентлиги хабар берди.

Генерал навбатсиз эмланганликда айбланди. Натижада у Испания мудофаа вазири Маргарита Роблесга истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берди ва вазир аризани қабул қилди.  

Испанияда 27 декабрда вакцинация кампанияси бошланган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарорига кўра, биринчи бўлиб қариялар уйида яшовчилар ва шифокорлар эмланиши лозим.

Мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 2,5 миллионга яқинлашган. Қиролликда ушбу касалликдан 55,4 минг киши вафот этган.

Рождестводан сўнг Испанияда касаллик тарқалиш суръати яна тезлашди. Ҳукумат чеклов чораларини кучайтиришга мажбур бўлди.

Мавзуга оид