Жаҳон | 15:34 / 27.01.2021
3869
1 дақиқада ўқилади

Германия коронавирус мутациялари сабабли авиақатновларни тўхтатишни ўйламоқда

Германия коронавирус мутациялари тарқалишини тутиб туриш мақсадида авиақатновларни тўхтатиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Германия ички ишлар вазири Ҳорст Зееҳофер маълум қилди.

"Вируснинг кўп сонли мутациялари келтириб чиқараётган хавф бизни кескин чоралар тўғрисида ўйлашга мажбур қилмоқда. Бу чегаралардаги қатъий текширувларни ҳамда Исроил қилаётгани каби Германияга авиақатновларни қарийб нолгача қисқартиришни ўз ичига олади", - деди Зееҳофер.

 Ўз навбатида, Германия канцлери Ангела Меркел Зееҳофердан мамлакатни мутация тарқалишидан ҳимоя қилиш йўлларини ўрганишни сўраган. Меркел шунингдек, сафарларга тўлиқ тақиқ қўйилишига қарши эканлигини айтиш билан бирга туризмни тўхтатишга чақирган.

 Маълумотларга кўра, Германияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 2,1 миллиондан ошган, 54 мингдан ортиқ киши касалликдан вафот этган.

Мавзуга оид