Жаҳон | 20:59 / 28.01.2021
3758
1 дақиқада ўқилади

Немис экспертлари AstraZeneca вакцинаси 64 ёшгача бўлган одамлар учунгина самарали деб топишди

Жума куни Европа дори воситалари агентлиги (EMA) вакцинани Европа бозорига киритиш бўйича қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Фото: Reuters

Роберт Коҳ институти қошидаги STIKO мунтазам эмлаш комиссияси аъзолари AstraZeneca компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси фақат 18 ёшдан 64 ёшгача бўлган одамлар учунгина фойдали деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақда комиссия қарори лойиҳасига таяниб ARD телеканали хабар берди.

"Эмлаш 65 ёшдан катталар учун ҳам самарали деб хулоса қилишга маълумотлар етарли эмас", - дейилади лойиҳа қарорида.

 Жума куни Европа дори воситалари агентлиги (EMA) вакцинани Европа бозорига киритиш бўйича қарор қабул қилиши кутилмоқда.

 Аввалроқ ОАВ вакцина катта ёшлиларга таъсир қилмаслиги тўғрисида хабар қилганди.

AZD1222 вакцинаси AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университети олимлари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. У Россиянинг "Спутник V" вакцинаси каби вектор вакцина ҳисобланади. Вектор вакциналари заиф ҳолга келтирилган зарарсиз вирус ва коронавирус генини ўз ичига олади.

Мавзуга оид