2020 йил сайёҳлик тармоғи учун энг ёмон йил бўлгани айтилди
2020 йилда сайёҳлик тармоғи пандемия сабабли 1,3 трлн доллар даромаддан маҳрум бўлди, халқаро йўналишлар бўйича ташрифлар сони 2019 йилга нисбатан 1 млрдтага қисқарди.
Бундай маълумотларни БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти келтириб ўтди. Ташкилот 2020 йилни сайёҳлик учун тарихдаги энг ёмони деб атади.
2020 йилда халқаро ташрифлар сони бир йил ичида 74 фоизга қисқарган. Бу кўрсаткич 2009 йилдаги жаҳон молиявий инқирози вақтида 4 фоизнигина ташкил қилганди. Ўз навбатида, тармоқнинг 2020 йилдаги йўқотишлари жаҳон молиявий инқирози вақтидагидан 11 марта кўпроқни ташкил қилган.
Жаҳон сайёҳлик ташкилоти экспертларининг ярмига яқини 2021 йилда вазият яхшиланишини айтишмоқда. Шу билан бирга, уларнинг 30 фоизи вазиятнинг янада ёмонлашишини, 25 фоизи эса 2020 йилдаги кўрсаткичлар бўлишини прогноз қилишмоқда. “Пандемиянинг ўзгарувчан характери сабабли кўплаб давлатлар саёҳатларга яна кескин чекловлар қиритмоқда. Шу билан бирга, коронавирусга қарши эмлаш истеъмолчилик ишончининг тикланиши, чекловларнинг юмшатилиши ва саёҳатларнинг секин-аста тикланишига ёрдам беради”, деб таъкидлаб ўтилган ташкилотда.
Мавзуга оид
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
15:17 / 11.11.2024
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
17:39 / 07.11.2024