Aнтимонополия қўмитаси «Ўзэлтехсаноат»га имтиёз ва преференциялар берилишига қарши чиқди
Монополияга қарши кураш қўмитаси «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига берилган бир қанча имтиёз ва преференцияларни рақобот муҳитига салбий таъсир қилади деб топди.
«Ўзэлтехсаноат» уюшмасига 4та вилоятда қуриладиган технопарклар лойиҳаси ташаббускорларини танлаш, Республикадаги барча йирик электротехника корхоналарида савдо дўконларини очиш, аъзоларининг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга даъво қилганда давлат божидан озод қилиниш ва бошқа имкониятлар берилган. Aнтимонополия қўмитаси ушбу имтиёзларга қарши чиқмоқда.
Ўзбекистон Республикаси президентининг «Электротехника саноатини тубдан ислоҳ қилиш, ҳудудларда ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамаси учун қўйилди.
Қарор лойиҳасида Фарғона, Aндижон, Хоразм ва Тошкент вилоятларида «Электроника-Технокапарклари»ни қурувчи ташаббускорларни «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси аниқлаши ва бино-иншоотлар лойиҳа ташаббускорларига кейинчалик тасарруфига ўтказиш шарти билан 7 йил муддатга (1 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда) йиллик ставкаси 18 фоиздан ошмаган миқдорда кредитга тақдим этилиши кўзда тутилган. Қўмита технопаркларга ажратилган ерлар аукционга қўйилиши зарурлиги ва ушбу бандни қайта кўриб чиқишни таклиф этган.
Шунингдек, қўмита МБ томонидан лойиҳа ташаббускорларига фоизли харажатларни қоплаш учун компенсация ажратилишига қарши чиққан.
Бундан ташқари, лойиҳада электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштирган корхоналарга чегарадош ҳудудлардан бино-иншоот, ер майдонларини 1 сўм қийматида ажратиш механизмини ишлаб чиқиш назарда тутилган. Aнтимонополия қўмитаси бу бандни ҳам рақобат муҳитига салбий таъсир қилади деб ҳисоблаб, чиқариб ташлашни таклиф этган.
Шунингдек, қарор лойиҳасида «Ўзэлтехсаноат»га республикадаги барча йирик электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарига ажратилган бино-иншоотда савдо дўконлари ва шоу-румлар очиш имконияти берилиши назарда тутилган банд олиб ташланиши лозимлиги таъкидланган.
Лойиҳадаги «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига аъзо корхоналар ўз қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга ариза билан мурожаат қилишда давлат божи тўлашдан озод этилиши банди қўмита томонидан рад этилди.
Мавзуга оид
14:00 / 05.09.2024
Автомобил аккумулятори чиқиндисини утилизация қилиш тизими жорий этилиши мумкин
13:56 / 05.09.2024
Ўзбекистонда бу йил сим карта, тўлов картаси ва литий батареясини ишлаб чиқариш бошланади
13:54 / 05.09.2024
«Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг фаолияти тубдан ўзгартирилади
13:52 / 05.09.2024