Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судяси этиб сайланди
Марказий сайлов комиссиясининг собиқ раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судяси этиб сайланди.
Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 2-бандига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ, Мирзо-Улуғбек Элчиевич Абдусаломовни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси этиб сайлаш тўғрисида Олий Мажлис Сенатининг қарори қабул қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси Бахтиёр Деҳқонбоевич Миралимовнинг ваколати муддатидан илгари тугатилди.
Маълумот учун, Мирзо-Улуғбек Абдусаломов 1952 йилда туғилган, Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос, юридик фанлар номзоди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист.
У 1995-2004 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг раиси, 2004-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси бўлиб ишлаган. 2005 йил 7 майдан буён Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Мавзуга оид
13:40 / 27.09.2024
Ўзбекистон Конституциявий суди 2025-2027 йилларда ААCCга раислик қилади
18:14 / 13.01.2024
Конституциявий суд судяларининг ваколат муддати ўзгарди
18:50 / 06.12.2023
Тарихда биринчи марта Конституциявий суд ахбороти очиқ мажлисда эшитилди
12:24 / 13.03.2023