Шавкат Мирзиёев: «Биз асраб-авайлаб тарбия қилган ҳокимларимизни ҳеч қачон хор қилмаслигимиз керак»
Фарғона шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, сессияда президент Шавкат Мирзиёев кадрлар масаласи ҳақида гапирди.
"Илгари ҳокимни қўяётганда қарсак чалардик, ёмонлаб ишдан олардик, ишдан олганимиздан кейин унутиб юборар эдик. Бу нотўғри. Ҳоким лавозимни тортмаса, кўчага ташлаб қўйиш керак эмас.
Битта раҳбарни тайёрлашга 20 йил кетади. Биз асраб-авайлаб тарбия қилган ҳокимларимизни ҳеч қачон хор қилмаслигимиз керак. Ҳоким, шу элнинг йўлбошчиси бўлган одамнинг ҳаммамиз ҳурматини ҳам жойига қўйишимиз керак.
Фарғонада шунча йил ишлаган одамни Тошкентда раҳбарлик қилиши, ўйлайманки, бу биринчи тажриба. Шу тажриба бошқа вилоятларга ҳам юқсин. Бугун бутун республикамиз кўради, илоҳим, шу тажрибадан амалда вилоят, туман ҳокимлари ҳам ўзларига хулоса қилса мен рози бўлардим. Барибир меҳнат қилган одам ҳеч қачон хор бўлмаслиги керак", - деди Шавкат Мирзиёев.
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳақида гапириб, у ҳалол одамлигини айтганди.
Мавзуга оид
16:56 / 22.12.2024
Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда — видео
22:57 / 21.12.2024
Фарғонадаги портлаш, Жиззахга янги ҳоким ва кадастрдан тадбиркорларга “қора хат” — ҳафта дайжести
21:23 / 21.12.2024
Фарғонадаги цехда юз берган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди
16:56 / 20.12.2024