Ўзбекистон | 12:44 / 05.02.2021
28139
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Арипов ҳақида: «У ҳалол одам, касбига муносабати бошқача»

Фарғона шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. 

Kun.uz мухбири хабарига кўра, сессияда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоровга маслаҳат берди ва у қандай ҳоким бўлиши кераклиги борасида ўрнак бўла оладиган шахсни айтди.

“Бизга маслаҳат берадиган эмас, аравани тортадиган ҳоким керак. Қоровуллик учун вазир бўлмайди. Мен нима учун Ариповни (бош вазир Абдулла Арипов - таҳ.) ёнимда олиб юраман, бу одам ўзгармайди. Касбига муносабати бошқача, ҳалол одам. 

Самарқандда ҳоким бўлганимда битта шу вазир олдимга келиб, муаммоларни сўраган. Бошқа бирорта вазир келмаган. Ургутда телефон йўқ, дедим. Ўзи уч кун юриб, масалани ҳал қилди. Вазир шундай бўлиши керак”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Аввалроқ, давлат раҳбари Фарғона вилояти ҳақида гапириб ўтганди.

Мавзуга оид