Ўзбекистон | 11:34 / 05.02.2021
23883
2 дақиқада ўқилади

«У халқпарвар, ғўдаймаган». Президент Фарғона вилоятининг янги ҳокими ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил сентябр ойидан буён Фарғона вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келган Хайрулла Бозоров ҳақида гапириб ўтди.

«Мен Бозоровни 5 йилмас, 10 йилмас, 15 йилдан бери биламан. У халқпарвар, ғўдаймаган. Шунча йил ишлаб ўзгармади, энди ҳам ўзгармайди. Мана вилоятда 4 ой ишлаб кўрди, синовинглардан ўтди. Муаммони елкасига олишни билади. 

Кеча менга 50та масала қўйди. Ҳар сафар изланишда. Мен ичимда хурсанд бўлдим, лекин билдирмадим. Чунки, раҳбар муаммони қўйганда ўзи учун эмас, шу халқ манфаати учун сўрайди. Бирорта гапига йўқ деганим йўқ.  Албатта, лойиҳалар учун пул, маблағ керак. Пул топиш қийин. Аммо топиб берамиз.  

Вилоятда марра катта, унга эришиши шарт. Мен Бозоровни жуда яхши биламан. Чустда ҳоким бўлганида кўп қийинчиликлар кўрган. Унда мен бош вазир эдим. Одамларнинг дардини билиш, одамларни тинглашни яхши билади. Фарғонада марра катта олинган. Уни бажариш осон эмас. Сизлар Бозоров билан озми-кўпми ишлаб кўрдиларинг. Бугун сессияни бошқача ўтказамиз», дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирган блогер Азиза Қурбонова.

Мавзуга оид