Исроил аҳолисининг ярмидан ортиғи коронавирусга қарши эмланган дунёдаги биринчи мамлакат бўлди
Эмланганлар сони бўйича эса АҚШ дунёда етакчилик қилмоқда – 42 млн киши.
Исроил аҳолисининг ярмидан ортиғи коронавирусга қарши эмланган дунёдаги биринчи мамлакатга айланди. ТАСС ҳисоб-китобига кўра, аҳолиси 8,9 млн кишини ташкил этувчи мамлакатда 5,54 млн нафар исроиллик ёки аҳолининг 62,42 фоизи эмлаб бўлинди.
Шу тарзда, Исроил эмланганлар улуши бўйича дунёдаги етакчи мамлакат бўлди.
Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда БАА (44,79 фоиз), учинчи ўринда Сейшел ороллари (40,49 фоиз) турибди.
Шуниндек, Буюк Британия (18,95 фоиз), АҚШ (12,84 фоиз) ва Баҳрайн (11,63 фоиз) 10 фоизлик кўрсаткичдан ўтган давлатлар қаторидан жой олди.
Эмланганлар сони бўйича эса АҚШ дунёда етакчилик қилмоқда - 42 млн киши. Ундан кейинги ўринда Хитой турибди (31,2 млн киши). Юқори учликни Буюк Британия якунлайди (12,6 млн киши).
Ҳисоб-китобларга кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши эмланганлар сони 131,9 млн кишига яқинлашган. Бу ер юзидаги аҳолининг 1,7 фоизига тенг.
Мавзуга оид
20:40 / 16.11.2024
HRW Исроилни Ғазо секторидаги фаластинликларни мажбуран кўчирганликда айблади
09:20 / 16.11.2024
Европада яккаланаётган Исроил футболи
20:37 / 15.11.2024
Исроил Эрондаги махфий ядро лабораториясини йўқ қилди — ОАВ
08:08 / 14.11.2024