Тўртта хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилинди, яна учтасиники тўхтатилди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълум қилишича, суд ва лицензияловчи органнинг қарорлари билан бир қанча хусусий бандлик агентликларининг фаолияти вақтинча тўхтатилган ёки бекор қилинган.
Хусусан, қуйидаги бандлик агентликларининг лицензияси бекор қилинди:
- «Full employment xususiy bandlik agentligi»нинг лицензияси Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 2021 йил 25 январдаги 4-1001-2002-21466-сонли қарори билан;
- «DAWAMLI SATLI IS XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI»нинг лицензияси Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 2021 йил 25 январдаги 4-1001-2002-21461-сонли қарори билан;
- «Profit4you Europe xususiy bandlik agentligi»нинг лицензияси Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 2021 йил 7 январдаги 4-1001-2002-21458-сонли қарори билан;
- «Vodiy HR xususiy bandlik agentligi»нинг лицензияси Лицензияловчи органнинг 2021 йил 29 январдаги 90-сонли қарори билан бекор қилинган.
Шунингдек, яна учта хусусий бандлик агентликлари – «Kontinent himoya xususiy bandlik agentligi», «Xususiy bandlik agentligi manpower» МЧЖ ҚК, «Bek jobs xususiy bandlik agentligi» МЧЖ лицензияси иқтисодий судларнинг ҳал қилув қарорига асосан тўхтатилган.
Ушбу агентликлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси депозит ҳисоб рақамида базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари миқдоридаги маблағларни (2021 йил 1 феврал ҳолатига 2 миллиард 82 миллион 500 минг сўм ёки 200 минг АҚШ доллари миқдорида) захира қилишлари керак бўлади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълумотларига кўра, 2021 йил 9 феврал ҳолатига кўра Ўзбекистонда реестрда рўйхатдан ўтган хусусий бандлик агентликлари сони 105 тани ташкил этади. Уларнинг 14 тасига лицензия берилган. Белгиланган тўловларни амалга оширмагани учун тўртта ташкилотнинг аризаси рад этилган. 62 та ташкилотнинг лицензияси эса бекор қилинган ёки амал қилиш муддати тугатилган.
Мавзуга оид
16:15 / 18.12.2024
Крипто-активлар фаолиятини лицензиялаш нархлари белгиланди
21:32 / 27.11.2024
Товарни божхона муҳри остида ташишга рухсат бериш гувоҳномасини олиш рақамлаштирилади
18:23 / 21.11.2024
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
20:41 / 24.09.2024