Тошкентда 55 млн сўм қалбаки пулларни муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди
Кеча, 10 феврал куни, Тошкент вилояти ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ҳамда Тошкент тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда қиймати 55 миллион сўмга яқин қалбаки 100 минг сўмлик купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди.
Тошкент вилояти ИИББнинг хабар беришича, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган Ф.Р. танишлари, 1997 йилда туғилган Ж.Т. ва А.А. билан биргаликда ноқонуний равишда қалбаки пулларни ясаб, уларни муомалага киритиш мақсадида тайёрлаганида тезкор ходимлар томонидан далилий ашёлар билан ушланган.
“Тадбир давомида ушланган шахслардан 58 дона кесилган, 490 дона қоғозда тайёрланиб кесилмаган қалбаки 100 минг сўмлик купюралар, рангли принтер, 2 қути махсус қоғозлар, пичоқ ва бошқа буюмлар далилий ашёлар сифатида олинди,” – дейилади ИИББ хабарида.
Ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024